Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида (2019 йил 11 август соат 08:00 ҳолати)

Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида чиқарилганЎзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида БРИФИНГ (2019 йил 5 июнь, соат 12:00 ҳолати)

Эътироф этиш керак-ки, сўнгги икки-уч йил ичида Ўзбекистон тарихида янги саҳифалар очилди. Қувонарлиси, ушбу саҳифалар зарҳал ҳарфлар билан қайд этишга арзигулик ислоҳотлар, янгиликлар, хушхабарлар билан тўлмоқда. Ана шу ижобий ўзгаришлар ҳақидаги хабарлар жаҳоннинг олий минбарлари, нуфузли теле ва радиоканаллари орқали баралла янграмоқда. Халқаро нашрларда юртимиздаги ўзгаришлар ҳақида мақола ва янгиликлар чоп этилмоқда.

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тасдиқланди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  ташаббуси билан Тараққиёт стратегияси марказида Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низом муҳокамасига бағишланган Брифинг ва Матбуот анжумани ташкил этилди.

“Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши ва фаолиятига бағишланган матбуот анжумани

Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Вақф” хайрия жамоат фондининг ташкил этилиши ва фолиятига бағишланган  матбуот анжумани ўтказилди. 

Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар

Жорий йилнинг 29 май куни “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзуида семинар тренинг ташкил этилди.

Шаҳрихон тумани имом-хатибларининг йиғилиши

Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини манзилли ташкил этишлик, аҳоли маърифий-Исломни соф ҳолда етказишлик борасида имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар, имом-хатибларнинг иш фаолиятидаги самарадорлигини янада оширишлик мақсадида жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Марказий Осиё ва ислом цивилизацияси” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот Учқўрғон туманида бўлиб ўтди

Наманган вилоятига ташрифлари давом этаётган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов бошчилигидаги гуруҳ жойларда аҳоли билан бирма-бир суҳбат қилиш, намозхонлар билан самимий мулоқот ўтказиш ишларини жадал олиб боришмоқда.

Диний-маърифий соҳани такомиллаштириш йўлида

Жорий йилнинг 3 май куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, ўқув юрти фаолияти, таълим-тарбия жараёни ва олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. 

Ахборот хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейида “Ахборот хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро Пресс-клубда Президент Фармони муҳокамасига бағишланган сессияси бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар қатори диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, амалиётга изчил татбиқ этилмоқда. Ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2018 йилнинг 16 апрель куни эълон қилинган 

Жойларда диний-экстремистик оқимга мойил оилалар билан ишлаш, миссионерлик ҳолатларини олдини олиш, диний муассасалар ва зиёратгоҳлар фаолиятини самарали ташкил қилиш борасидаги вазифалар

Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош...

Мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

Маълумки, Ўзбекистон давлати мустақилликнинг илк кунлариданоқ ўзининг динга муносабатини аниқ ва қатъий белгилаб олди. Давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар асосида белгиланди.