Бухорода I халқаро “Зиёрат туризми” форуми ташкил этилади

 Бухоро уч минг йилдан зиёдроқ тарихига эга бўлиб, қадимдан илм-фан ва маданият маркази сифатида тарифи бутун дунёга ёйилган ҳамда жаҳон тамаддунига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган шаҳар ҳисобланади. 21 -23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган I халқаро “Зиёрат туризми” форуми Бухоро вилоятининг сайёҳлик имкониятларини намоён этиш ва соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда катта аҳамият касб этади.Айни пайтда ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Покистон Ислом Республикаси делегацияси Сурхондарёнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди

Покистоннинг Исломобод, Пешовар, Карачи ва бошқа ҳудудларидан 45 нафардан ортиқ “Нақшбандия” тариқати вакиллари Сурхондарёнинг Термиз шаҳри, Термиз ва Шеробод туманларида бўлиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.

Зиёрат туризмини ривожлантириш борасида муҳим қадамлар

Бугун, 28 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада ҳаж ва умра сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солим Солиҳ Баҳвайний билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов билан мулоқот олиб борди.

NHK: Ўзбекистонда сайёҳлар сони ортмоқда

Япониянинг NHK телерадиокомпанияси ўз сайтида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида материал жойлаштирди.

Сайёҳ учун алоқа қанчалик муҳим?

Сир эмас, сайёҳлик дунё иқтисодиётида ҳал қилувчи ўринларни эгаллаб келади. Кўплаб мамлакатлар айни шу соҳа орқали аҳолисининг фаровонлигини таъминлаяпти. Айрим мамлакатлар ўз тарихий масканлари, сўлим табиати, қадимий обидалари билан сайёҳларни жалб этаётган бўлса, айримлари бутунлай бошқа йўналишларда, хусусан, савдо ва хизматлар билан дунёга эшик очмоқда.

Қадим Самарқандга бир келиб кетинг!

Самарқанднинг Регистон майдонида икки йилда бир марта ўтказиладиган “Шарқ тароналари” мусиқий фестивалига ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар нафақат Самарқанд шаҳри, балки вилоятнинг Пастдарғом, Пайариқ, Жомбой, Ургут, Тойлоқ, Самарқанд каби туманларига ҳам келиб, ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш бахтига мушарраф бўлмоқдалар.

Мамлакатимизга туризм, хусусан, зиёрат туризми учун ташриф буюраётган сайёҳлар сони кўпайгани сари меҳмонхона хизматига эҳтиёж ортмоқда

Меҳмондўст ўзбек халқи сайёҳларга ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида юртимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш, меҳмонхона тармоғини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Наврўз байрамида Имом Бухорий мажмуасига 24 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасидан олинган маълумотга кўра: Самарқанд шаҳрига Наврўз байрами арафасида кўп сайёҳ ташриф буюриши инобатга олиниб, 87 та меҳмонхонада 3200 ...

“Жоме” меъморий мажмуаси фойдаланишга топширилди

Андижоннинг эски шаҳар ҳудуди кейинги йилларда янгича қиёфа касб этаётир. Мустақиллик кўчаси барпо этилди, “Эски шаҳар деҳқон бозори” замонавий кўринишда қайтадан қурилди. Ҳудудда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. 
 

Дин ишлари бўйича қўмитада Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади

Қарор билан виза режимини янада соддалаштириш ва кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режалари, ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш бўйича масъуллар бириктириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек, республикага туристлар оқимини кўпайтириш...