Самарқанд гарнизонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Учрашувда юртга садоқат, фидоийлик, бағрикенглик ғоялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ҳар бир инсон лоқайдлик, бепарволик каби иллатларга қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиши кераклиги ҳамда бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоялари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Куннинг иккинчи қисмида маънавий-маърифий тадбирлар Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида, Бухоро давлат университетида, шунингдек, маҳаллаларда давом этди.

Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Бухоро вилояти бўйлаб кенг қамровда бўлиб ўтмоқда

Хабар қилганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Ҳарбий хизматчилар учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари якунланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари якунланди.

Навоий вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 9 август куни Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий қисм шахсий таркиби ва харбий хизматчилари иштирокида “Экстремизм ва терроризм каби иллатларга каршимиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Фарғона вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди

Шундай тадбирлардан бири “Фарғона Азот” МЧЖда бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар хатарли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликнинг энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Юнусобод туманида “Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Тадбирда тинчлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ислом динининг мазмун моҳияти, эзгулик ва инсонийлик фазилатлари, ўзбек миллий қадриятлари ҳамда ёш авлодни миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақидаги маърузалар тингланди.

Малака ошириш тингловчилари учун маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари давом этмоқда.

Англашув меморандуми имзоланди

2023 йилнинг 1 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ва БААнинг Экстрeмизм ва зўравон экстрeмизмга қарши курашиш бўйича “Ҳидоя” халқаро тадқиқот маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Қўмондонлик таркиби офицерлари учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўмондонлик таркиби офицерлари учун “Ҳарбий хизматчиларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш асослари” йўналишида малака ошириш ўқувлари бошланди.