Дин ишлари бўйича қўмитада "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030 стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" ПФ-37-сон фармонига мувофиқ экологияга автомобиль чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартириш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқини барчамиз соғиниб кутган Наврўзи олам билан самимий муборакбод этишдан бахтиёрман.

Байрам муборак бўлсин!

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси барча юртдошларимизни янгиланиш ва ёшариш фасли баҳорнинг энг тароватли байрами — Наврўзи олам билан чин дилдан самимий қутлайди.

«Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки»

Бугун, 16 март куни Дин ишлари бўйича қўмитада «Наврўз» умумхалқ байрамини нишонлаш, муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаломзорлаштириш тадбирларини давом эттириш мақсадида «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида хайрия ҳашари ўтказилди.

Муборак Рамазон ойининг кириб келиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда

Руҳий покланиш, яхши амалларни адо этиш, жамиятда мурувват, меҳр-шафқат ва эзгулик каби қадриятларни қарор топтиришга интилишни ўзида мужассам этган, барча мусулмонлар учун муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита ХАБАРНОМАСИ

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ўзлигимизни тиклаш, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва муқаддас динимизнинг инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган эзгу анъаналарини муносиб давом эттиришга борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди

Куни кеча, 4 март куни Бирлашган Араб Амирлигининг Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа ал-Каъбий бошчилигидаги делегацияни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қабул қилди.

Саудия Ҳаж вазирлиги хабарномаси

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини «Ҳаж-2024» мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантиради

Диний-маърифий соҳа ахборот (матбуот) хизмати ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни, Дин ишлари бўйича қўмита, АОКА ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамкорлигида диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.

Навоийга таъзим, Бобурга эҳтиром!

Жорий йилнинг 9 февраль куни, Дин ишлари бўйича қўмитада Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилиндилар

Жорий йил 9 февраль куни, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.

“Ijro.gov.uz” ва “Edo.ijro.uz” тизимларида ишлаш бўйича семинар

Жорий йилнинг 19 январь куни Дин ишлари бўйича қўмитада “Ijro.gov.uz” ва “Edo.ijro.uz” тизимларида ишлаш, шунингдек, мазкур тизимлар орқали Қўмитага берилган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш тўғрисида семинар бўлиб ўтди.