Марказий аппарат
Манзил: Тошкент 100059, Мустақиллик 5.
Халқаро алоқалар бўлими.
Tел: 239-49-44, 239-49-45
e-mail: halqaro@religions.uz
Бўлим бошлиғи Султонов Зулхайдар Султонович
Халқаро алоқалар бўлимнинг асосий вазифалари халқаро диний ташкилотлар билан алоқа қилиш, ҳар йили Ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этиш. Ибодат сафари билан боғлиқ барча хизматларни ташкил этиш ҳам бўлим вазифаларидан.
Эспертиза бўлими.
Tел/факс: 239-49-54, 239-42-46
e-mail: ekspertiza@religions.uz
Бўлим бошлиғи Шарипов Собитжон Насимович
Мазкур бўлим Республикага олиб кирилаётган ва ичкарида нашр этилаётган диний мазмундаги адабиёт, электрон манбалар билан ишлаб, экспертиза кўригидан ўтказиш, керакли тавсия ва хулосалар чиқариш бўйича иш олиб боради.
Диний таълим бўлими.
Tел/факс: 239-49-41
e-mail: talim@religions.uz
Бўлим бошлиғи Абдурасилов Шоҳруҳ Раупович
Бу бўлим республикада фаолият кўрсатаётган диний ўқув юртлари – Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юртлари, Православ ва Протестант семинариялари билан иш олиб боради. Уларнинг фаолиятларининг самрадорлиги учун керакли тавсия ва маслаҳатлар беради.
Масжидлар билан ишлаш бўлими.
Tел/факс: 239-49-42
e-mail: masjid@religions.uz
Бўлим бошлиғи Йўлдошев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович
Республикада 2 000 дан зиёд масжидлар фаолият кўрсатмоқда. Бу бўлим уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради. Диний ва миллий байрамларда иштирокларини таъминлайди. Халқимиз масжидларда ибодатларни хотиржам ва қулай адо этишлари учун барча имкониятларни ишга солади.
Конфессиялар билан ишлаш бўлими.
Tел/факс: 239-42-46
e-mail: umumiy@religions.uz
Бўлим бошлиғи ва Қўмита маслаҳатчиси Қодиров Беҳзод Муҳсинович
Мазкур бўлим ноисломий диний ташкилотлар билан иш олиб боради. Ўзбекистонда 15 та ноисломий конфессиялар мавжуд бўлиб, барчалари ушбу бўлим билан ҳамкорлик қилишади. Бўлим ходимлари турли диний конфессияларнинг катта диний байрамлари ва тадбирлари юқори даражада ўтказишлари учун кўмаклашади. Барча бўлимлар қатори Ўзбекистон қонунларидан келиб чиқиб керакли кўрсатма ва маслаҳатлар беради.