20.01.2012

“Умра-2012” баҳорги мавсумга рўйҳатга олиш жараёни давом этмоқда (аксилтарғибот)

Жорий йилнинг 18 январь куни www.olam.uz  Интернет порталида “Ибодат зиёратига “узун” навбат” номли мақола эълон қилинди. Мақолада Olam.uz таҳририятига муаллифи кўрсатилмаган хат келиб тушгани, унда Умра сафарига ҳужжат топшириш жараёни яхши ташкил этилмагани ва бу борада бир қатор ноаниқликлар мавжудлиги ҳақидаги асоссиз танқидий фикрлар келтирилган. Шу билан бирга, хат муаллифи ўзининг бир неча саволларига жавоб топа олмгани ҳақида ҳам шикоят қилган.

2012 йилдаги Умра мавсуми ўтган йиллар тажрибасига таянган ҳолда икки қисмга баҳор (март-апрель) ва Рамазон ойига тақсимланган. Бу йилги Рамазон ойи июль-август ойларига тўғри келаётганини ҳамда Саудия Арабистонидаги ёз фаслининг об-ҳавоси жазирама иссиқ эканлигини эътиборга олиб, зиёратларнинг аксариятини баҳорги мавсумда амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳозирда “Новза” масжидида ташкил этилган Ҳаж ва Умра марказида Умра зиёрати ҳужжатларини расмийлаштириш учун мутасадди ташкилотлар ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
Бу йилги рўйхатга олиш жараёни 16 январдан бошланган бўлиб, белигланган квота тўлгунича давом этади (тахминан январь ойи охиригача). Иш вақти якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан 17.00 гача, тушлик вақти 13.00 дан 14.00 гача  (Жума куни жума намозини эътиборга олиб, тушлик вақти 12.00 дан 14.00 гача) деб белгиланган.
Аслида, ҳақиқатдан ҳам бу саволларга жавоб излаган инсон ушбу жараён билан яқиндан танишиши, мазкур ишчи гуруҳи масъулларига мурожат қилиши лозим эди. Чунки жойлардаги масъуллар Умра мавсумининг вақтлари, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан қанча аризалар қабул қилиниши,  Ҳаж сафарига 5 йилда бир маротаба, Умрага эса 2 йилда бир маротаба бориш мумкинлиги, аризаларни қабул қилиш муддатлари ҳамда фуқароларни қизиқтираётган бошқа саволларга доимий равишда ўз вақтида жавоб бермоқдалар. Шунингдек, миллий қадриятларимизга мувофиқ ҳамда улуғ ёшдаги фуқароларимизга эҳтиром юзасидан, улар учун рўйхатга олишда имтиёзлар яратилмоқда.
Муаллифнинг марказ атрофида айрим шахслар томонидан ўзбошимчалик билан тузилаётган навбатлар тўғрисидаги фикрига тўхталадиган бўлсак, ҳозирда бу каби ғаразли мақсадларни кўзлаган “холис” хизматчиларга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Ўз навбатида, Умра сафарига бормоқчи бўлган фуқароларга фақат махсус ишчи гуруҳи томонидан тузилаётган рўйхатга ёзилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтиш лозим.
Сўзимиз сўнгида,, бу каби “ҳақиқат” изловчиларга шикоят қилишдан аввал масалани тўлиқ ўрганиш зарурлиги, шунингдек, таҳририят ҳам келиб тушаётган  мурожаатлардан мақола тайёрлашдан аввал мавжуд воқелик билан танишишлари фойдадан ҳоли эмаслигини эслатиб ўтиш лозим деб топдик.
Бугун ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси номига миннатдорчилик хатлари келиб тушмоқда. Улардан баъзиларини келтириш мақсадга мувофиқдир.
Учтепа тумани, Қози гузар маҳалласи, 3-Гулистон, 24-уйда истиқомат қилувчи Собир Қаюмов шундай ёзади: “...Ёши улуғларга эътибор алоҳида бўлгани учун, жонли навбатда 20 январ куни номзодимни рўйҳатга қўйдим ва шу куннинг ўзида ҳужжатларимини қабул комиссиясига топширдим. Ташқарида хизмат қилаётган йигитларга, навбат таритибини сақлаётганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман... ”
Шайхонтоҳур тумани, Ц-27, 28-10да истиқомат қилувчи 1940 йилда туғилган Вазира Алиева: “Умра сафарига ёзилиш учун 19 январь куни келиб ёзилдим. Навбат тартиби билан кетиши учун, ёш катталарга ҳурмат билан қараб, хизмат қилаётган масъулларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.”

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

12


http://press-service.uz

Sayt materiallaridan foydalanganda manba ko‘rsatilishi shart.
© 2010 Texnik qo`llab-quvvatlash: UZINFOCOM