Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш



Экспертиза


Конфессиялар билан ишлаш ва экспертиза бўлими

Конфессиялар билан ишлаш ва экспертиза бўлими Қўмита аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Конфессиялар билан ишлаш ва экспертиза бўлимининг (келгусида - Бўлим) фаолияти устидан назорат Қўмита раиси томонидан олиб борилади. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида” низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 10-сон қарор ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Бўлимни Қўмита раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. Бўлим Қўмита раисига бўйсунади.

Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари

 

Бўлимнинг асосий мақсади давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга оширишни, республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, СD, DVD ва бошқа дискларни) экспертизадан ўтказиши ташкил қилиш.

Бўлим:

Ноисломий диний ташкилотлар томонидан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ва соҳага доир бошқа қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ноисломий диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтишида зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади ва уларнинг рўйхатга олиниш жараёнини назоратини амалга оширади;

давлат органлари ва муассасалари билан республика ҳудудида расмий фаолият кўрсатаётган ноисломий диний ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилишини таъминлаш;

диний ташкилотларнинг ибодат маросимларида ўқиладиган маърузалар Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари билан мувофиқ бўлишини назорат қилиш;

қонун  ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ноисломий диний ташкилот аъзоларининг эркин ибодат қилиши, диний ва миллий расм-русумларни адо этиши, муқаддас жойларга зиёратлар уюштириш учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилиш;

ноисломий ташкилотлар, айниқса, диний секталар томонидан миссионерлик ҳаракатлари олиб борилишини олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказади, ташкилот раҳбарлари билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этиш;

ўрнатилган тартибда республикага олиб келинаётган адабиёт, видео ва аудиокассеталарни назорат қилиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли ташкилот, идоралар томонидан тақдим этилган материаллар юзасидан экспертлик хулосаларини тайёрлаш;

республикада нашрга тайёрланган диний адабиёт, асар, матбуотда ёритиладиган диний мавзуга доир мақолалар, телевидение орқали намойиш этиладиган кўрсатувлар мазмун-моҳиятини ўрганиш ва улар ҳақида экспертлик хулосаларини бериш;

Қўмита раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;

топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа бўлимлари  билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш;

бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ҳақ тўлашни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга эга.

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажариш;

қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этилиш;

бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилаш;

Қўмита томонидан ажратилган барча моддий-техник ва бошқа воситаларни сақлаш ва самарали ишлатиш;

фаолият ва вазифаларни ўз ваколат доирасида белгиланган муддатда бажаришга мажбур.

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.


Diniy ekstremizmga qarshimiz

Davlat dasturlari