Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш



Xалқоро алоқалар


Халқаро алоқалар бўлими

Халқаро алоқалар бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Халқаро алоқалар бўлимининг (келгусида - Бўлим) фаолияти устидан назорат Қўмита раиси томонидан олиб борилади. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Қўмитанинг Низоми, ҳайъат қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юритади. Бўлимни Қўмита раиси томонидан лавозимига тайинланадиган ва озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради.

Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари

Бўлимнинг асосий мақсади хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир диний масалалар бўйича ишларни олиб бориш.

Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

халқаро диний ташкилотлар ҳақида маълумотлар заҳирасини яратиб, раҳбариятга тақдим этади;

хорижий дин билан боғлиқ бўлаётган ҳодиса ва воқеалар ҳақида таҳлилий ҳужжатлар тайёрлайди;

республикага хориждан дин соҳаси бўйича ташриф буюраётган меҳмонларнинг сафар дастурларини тайёрлайди, ҳужжатларини расмийлаштиради, уларни кузатиш ва республика бўйлаб сафарда ҳамрохлик қилиш ишларини амалга оширади;

республика ҳудудидаги хорижий элчихоналар, ваколатхоналар, ташкилотлар билан диний масалалар оид масалалар бўйича мунтазам алоқада бўлади.

Қўмита ходимларининг хорижий хизмат сафарлари учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади;

Хорижий мамалакатларда яшовчи юртдошлар билан ўрнатилган тартибда диний масалалар бўйича иш олиб боради;

Виждон эркинлиги масалалари бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасини ўрганади ҳамда маълумот, ахборотлар жамғармасини тузади, уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

республика фуқароларининг Умра ва Ҳаж сафарларини ташкил қилишда кўмаклашади;

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий элчихона, ваколатхона ва ташкилотларнинг республикадаги диний ҳаёт билан мунтазам таништириб бориш мақсадида пресс-релиз ва ахборотномалар тайёрлайди ва тарқатади;

Қўмита келиб тушган чет тиллардаги хат ва маълумотларни таржима қилади;

Қўмита раисининг топшириғига кўра қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа вазифаларни бажаради.

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

бўлимга юклатилган вазифалар доирасида қўмита номидан вакилликни таъминлаш ва музокаралар олиб бориш;

топширилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг бошқа тизимлари билан мунтазам тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;

бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, шунингдек бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа ҳуқуқларга эга.

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

Қўмита раисининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажариш;

қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларнинг ижро этиш;

бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилаш;

Қўмита томонидан ажратилган барча моддий-техник ва бошқа воситаларни сақлаш ва самарали ишлатиш;

фаолият ва вазифаларни ўз ваколат доирасида белгиланган муддатда бажаришга мажбур.

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.


Diniy ekstremizmga qarshimiz

Davlat dasturlari

Error (#32)

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш