Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш



Статистик маълумотлар


2017 йил IV - чорак ҳолатига (1 сентябрдан 19 декабргача)

2017 йил IV - чорак ҳолатига (1 сентябрдан 19 декабргача)

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йил IV - чорак ҳолатига

 

 

Юклаб олиш учун ҳавола (pdf-200 Kb)

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида жами 2241 та диний ташкилотлар мавжуд. Улардан 2065 та исломий, 157 та христиан ташкилотлари, 8 та яҳудий, 6 та баҳоий жамоаси, 1 та Кришна жамияти ва 1 та Будда ибодатхонаси фаолият юритмоқда.

Мазкур диний ташкилотлар орасида диний таълим муассасалари ҳам ўрин олган. Республика бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 9 та ўрта махсус ислом билим юртлари (мадраса) ва Тошкент ислом институти, Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархиясининг Тошкент православ семинаряси ҳамда Тошкент протестант семинариялари шулар жумласидандир.

Булардан ташқари 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуси билан таъсис этилган Тошкент ислом университети давлат тасарруфидаги олий таълим муассасаси бўлиб, ундаги таълим олаётган талабалар ҳам диний ҳам дунёвий билимларни уйгъунликда олмоқдалар. Шунингдек, масжид имом-хатибларнинг махсус ўқувларини ташкил этиш ҳамда буюк аждодларимизнинг меросини пухта ва чуқур ўрганиш мақсадида, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуси билан Самарқанд вилоятида Имом Бухорий халқаро маркази таъсис этилди. Ушбу ўқув даргоҳида 2017 йилнинг 1-ярми давомида республикада фаолият кўрсатаётган имом-хатиблари учун ўқув машгъулотларнинг 2-давраси фаолиятини бошлади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқувлар доимий равишда амалга ошириладиган, имом-хатибларнинг мутахассис маҳоратларини, дунйода рўй бераётган воқеълик ҳамда турли жараёнлардан бохабар бўлиб боришлари учун қулай замини яратади. Ушбу нуфузли даргоҳда имом-хатибларимизга дарс бераётган устоз-домлалар республикада турли соҳаларда етакчилик қилаётган олимлар, дин ва давлат арбоблари ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмита, республикамиздан муқаддас қадамжоларга зиёрат қилаётган фуқароларимизга ҳам хизмат кўрсатади. Ҳар йили умра ва муқаддас Ҳаж сафарига бораётган зиёратчиларимизга сафар билан боғлиқ виза ҳужжатлари, авиачипталарни расмийлаштириш, Саудия Арабистонида жойлардаги шароитлар, меҳмонхона ва бошқа масалаларда мутасадди ташкилотлар билан уюшқоқликда ишларни амалга оширади. Ўтган 2017 йилнинг 1-ярми давомида 5 000 дан зийод фуқароларимиз баҳорги мавсумда Умра зиёратини амалга ошириб келишга муваффақ бўлдилар. Рамазон (июн-июл) ойида эса яна 672 нафар фуқароларимиз Умра сафарига бориши режалаштирилган.

Булардан ташқари юртимиздан ноисломий ташкилотлар томонидан ҳам христиан ва яҳудийлар учун муқаддас қадамжоларга зиёратлар ташкил этилади. Ҳар йили Тошкент ва Ўзбекистн епархияси томонидан Исроилнинг Иерусалим шаҳрига, шунингдек, Россия ва Гретсия давлатларига зиёратлар ташкил этиш яхши анъанага айланди. Жорий йил 29-30 апрел кунлари 130 дан зийод православ христианлар Исроилнинг Иерусалим шаҳрига зиёратга бориб келишди.

Юклаб олиш (23 Kb)


Diniy ekstremizmga qarshimiz

Davlat dasturlari