Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш



Қўмита ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 март кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитани ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъий назар тенглигини таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ўз Низомига амал қилади.
Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга ошириш; 
- давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
- давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш. 
Дин ишлари бўйича қўмита унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функстияларни амалга оширади: 
- давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга оширади; 
- диний ташкилотлар, шунингдек хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир диний масалалар бўйича ишларни олиб боради; 
- диний ташкилотлар илтимосига кўра уларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади; 
- диний ташкилотлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро бир-бирини тушунишни ва сабр-тоқатлиликни мустаҳкамлаш сиёсатини ўтказади, ушбу борада ташкилотчилик ишларини амалга оширади; 
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра виждон эркинлигига ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади; 
- диний таълим муассасалари фаолияти белгиланган тартибда листензияланиши, листензиатлар томонидан листензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилади, листензиялар реэстрини юритади; 
- республика доирасида ва чет элларда диний ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишини ташкил қилади; 
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги муқаддас жойларга боришини, шу жумладан Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширишини, фуқароларни диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш учун чет элларга юборишни, хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилишни, халқаро анжуманлар ўтказилишини ташкил қилади; 
- диний ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикасида диний адабиётлар нашр қилувчи нашриётлар тўғрисидаги ахборотларни йиғишни таъминлайди; 
- республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, CД, ДВД ва бошқа дискларни) экспертизадан ўтказади ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради.
Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функстияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг ҳамда динга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларининг ижроси масалаларига доир маълумотлар ва материалларини сўраш ва олиш;
- ўз ваколатлари доирасида диний ташкилотларнинг, шу жумладан диний ўқув юртларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларини, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатиш; 
- диний ташкилотлар раҳбарларидан зарур ахборотларни белгиланган тартибда талаб қилиш, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш. 
Дин ишлари бўйича қўмита Республикада жойлашган диний ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилиш, турли диний конфессиялар фаолиятида ёрдам кўрсатиш, жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти

Конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантириш учун Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Конфессиялар ишлари жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига республикадаги кўп сонли диний конфессиялар этакчилари кирган. Республика ҳудудида истиқомат қилаётган ва 16 хил конфессияларга мансуб бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг мавжудлиги давлат ва ҳукуматнинг диний соҳага бўлган эътиборини янада оширади. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги халқаро ҳуқуқ нормалари шартларига тўлиқ жавоб бера оладиган ҳуқуқий пойдевор яратган. Ўзбекистонда, Республика Конститустиясида қайд этилганидек, фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинликлари масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб келинмоқда ҳамда уларга диний таълим олиш, хайрия ишларини олиб бориш, зиёратлар ташкил этиш, турли конфессиялар орасида мулоқот ўтнатишда тенг ҳуқуқлар берилган. Мустақиллик йилларида 60 мингдан зийод Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Саудия Арабистонига Ҳаж маросимига ва 1000 дан ортиқ фуқаролар христиан ва яҳудийлар учун муқаддас бўлган Россия, Грестия ва Исроилдаги масканларни зиёрат қилишга муваффақ бўлдилар. Давлат томонидан зиёратчиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда - махсус самолётлар ажратилмоқда, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, хорижий валютани алмаштиришда, ҳамда республикадан чиқиш ва мамлакатга кириш визаларини расмийлаштиришда имтиёзлар берилмоқда. Республикада Қуръони карим, Қадимги Аҳднинг 16 китоби ва Янги Аҳд тўлиқлигича ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. Юзлаб масжид, черков ва ибодатхоналар, шу жумладан, Тошкент, Самарқанд ва Навоийдаги православ ибодатхоналари, Тошкентдаги католик костёли, Самарқанддаги Арман черкови қурилди ва таъмирланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент Ислом институти, 9 мадраса ва 2038 масжид фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси исломий ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларни маънавий бирлаштириш, Республика фуқароларига маънавий кўмак ва хайрия ишларини ташкил этиш билан шуғулланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларга диний аҳкомларни эмин-эркин амалга оширишлари, мусулмонлар бирлиги ва якдиллигининг кучайтирилиши, Республикада конфессиялараро муносабатларнинг ишлаб чиқилиши ва олиб борилиши юзасидан фаолият олиб боради. Республикадаги диний ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари - мадарасалар очилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ойда икки марта чиқадиган "Ислом нури" газетаси ва ойлик "Ҳидоят" журналларини чоп этади, идора ҳузурида мустақил "Мовароуннаҳр" нашриёти фаолият олиб боради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, 16 конфессияга тааллуқли бўлган 158 та ноисломий диний ташкилотлар, шу жумладан, православ, католик, лютеран, баптист, тўлиқ инжилчи, адвентист ва бошқа христиан черковлари, бухоро ва эвропа яҳудийлари, баҳоийлар, кришначилар ва буддавийлар жамоалари ҳам фаолият олиб бормоқда. Республика Ҳукуматининг барча халқаро ҳуқуқ нормаларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида олиб бораётган сиёсати натижасида Республика ҳудудида осойишталик, динлараро ва миллатлараро бирлик ҳамда фуқаролар виждон ва эътиқод эркинлиги ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатлатниши таъминланган. Масжидлар, черковлар ва ибодат уйларининг қурилиши, уларнинг давлат рўйхатига олиниши маҳаллий ҳокимиятлар, ўз-ўзини бошқариш органлари ва адлия идоралари томонидан амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида диний ташкилотлар Низомларининг амалдаги қонунчиликка тўғри келишлиги, диний ибодатлар учун мўлжалланган бино ва иморатларнинг санитар ва ёнғин хавфсизлиги шартларига алоҳида аҳамият қаратилади.


Diniy ekstremizmga qarshimiz

Davlat dasturlari