Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш



Халқаро ҳамкорлик


22.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита халқаро ҳамкорлик доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилота, Хаж ва умра ишлари вазирли, Ислом олами уюшмаси ва бошқа кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита мустақиллик йилларида қатор халқаро миқёсидаги тадбирларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Жумладан, юртимиздан ҳар йил бир неча қориларимиз халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этишлари, ўзбекистонлик нуфузли имомларнинг Россия давлатига бориб маърифий тарғибот тадбирлари ҳамда тажриба алмашишда иштирок этишлари, хушовоз ва маърифатли қориларимиз Рамазон ойини ўтказиш мақсадида Россия, Украина, АҚШ каби давлатларда мусулмонлар билан таровеҳ ва Рамазон ойида ўтказиладиган бошқа тадбирларни ўтказишда кўмаклашиб келмоқда.

Булардан ташқари ҳар йили Юртимиз мусулмонлари муборак Ҳаж сафарига бориб, қулай шароитларда зиёрат ва ибодатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ҳаж делегациясига раҳбарлик қилиб, тегишли келишув ва шартномалар имзолаб келмоқда. Мазкур иш ўз самарасини бериб, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш вазирлиги эътирофига кўра бир неча йиллар давомида Ўзбекистон намуна давлатлар қаторида ўрин эгаллаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки жорий йилда юртдошларимизни 7200 нафарини Ҳаж сафарига, 2018 йилда эса 10 000 тасини эса Умрага юбориш режалаштирилмоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилота 

      Хаж ва умра ишлари вазирли

 


Diniy ekstremizmga qarshimiz

Davlat dasturlari