Маълумки, бугун юртимиздаги тинчликни қадрига етиш,  диний-маърифий соҳани ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳолининг диний-маърифий ва маънавий даражасини юксалтиришга қаратилган кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур борада олиб борилаётган ишларни аҳолига етказиб бериш, уларнинг самарадорлигини янада ошириш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, миллий-диний қадриятларимизнинг асл моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “Зиё чашмаси” туркум эшиттиришлари бериб келинмоқда.

Ислом ахлоқи, соғлом ақида, оила осойишталиги асослари, силаи раҳм, огоҳлик, шукроналик, ота-онани эъзозлаш ҳамда турли иллатлардан сақланиш каби мавзуларга бағишланган. Халқимиз орасида ўз нуфузига эга олиму уламолар, муҳтарам имом-хатибларимиз ҳамда диний соҳанинг турли вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган мазкур эшиттиришларни ҳафтанинг ҳар жума куни “Наврўз” ва “Ориат доно” радиоканаллари орқали тинглаб, ўзингизни қизиқтирган мавзулар билан танишишингиз ва улар бўйича саволларингизга жавоб топшингиз мумкин.

Ахборот хизмати