Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекстон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дон инспексиясининг мажлислар залида ташкилот ходимлари билан “Оммавий маданият” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Б.Даминов маъруза билан иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислохотлар, ёшлар тарбисияга эътиборли бўлиш, инсон қалби учун курашнинг турли кўринишлари, дунёда бўлаётган воқеалар, интернетдан фойдаланиш маданияти, ахборот хуружлари, интернет ўйинлари, Оммавий маданият, унинг турлари ва зарарли оқибатлари, ундан кўзланган асл мақсадлар, геосиёсий кучлар ва улар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда шу каби маълумотлар мавзуга доир слайдлардан фойдаланилган ҳолда тушунтириб берилди.

Ахборот хизмати