Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида якунига етган ШҲТ саммитининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида саммит иштирокчилари эътиборини Афғонистондаги вазиятни яхшилаш зарурлигига қаратиб, у ерда содир этилаётган давомли терактлар дунёнинг барча мамлакатлари учун хавф солаётганини алоҳида таъкидлади. Ушбу таҳдидларга ҳамкорликда, жаҳон ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда қарши курашиш зарурлигини қайд этди.
 
Ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб вояга етишида давлатлараро ҳамкорликнинг аҳамияти катта.
 
“Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.