ХОТИРА МУҚАДДАС – ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунларда ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек, Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Намоз-ботир каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Абдулла Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир. Инсоният иккинчи жахон урушида қатнашган, бу аёвсиз жангу-жадалда қахрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмайди.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан эълон қилинган 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Бинобарин, Хотира, бу – унутмаслик, деганидир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам сўзини “Бизким...” дея ўз Ватанини, халқини, аждодларимиз ҳурматини бажо этиш билан бошлаган. Ўз навбатида, Мирзо Улуғбек ҳам, шоир ва саркарда Бобур ҳам, шоирлар султони Алишер Навоий ҳам аждодлар руҳига муносиб, буюк ишларнинг давомчиси бўлишга интилганлар. Шунинг билан бирга, хотира тириклик чашмасидир. Ундан имон-эътиқод билан сув ичганлар авлоди қудратли ва салоҳиятли бўлади.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, қолаверса, бу бугун том маънода миллий қадриятга айланди.
Шу ўринда Президентимиз И.А.Каримовнинг:
“Жафокаш халқимиз асрлар давомида не-не оғир синовлар, машаққатли кунларни кўрмади. Ўз озодлиги, эркинлиги, тинч ҳаёти  йўлида курашиб, беҳисоб қурбонликлар берган ота-боболаримиз жасорати тарихий хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди”, - деган сўзларини эслаш ўринлидир.
Президентимиз томонидан жорий 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинишининг замирида ҳам халқимизнинг анъаналари, қадриятлари, меҳр оқибати мужассам.
Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади.
Инсон – ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Халқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетса, албатта, қадр-қиммат, меҳр-оқибат каби фазилатлар тилга олинади. Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон-қонимизга сингиб кетган фазилат. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахону-онахонларнинг дуосини олмоқлик саодати ўзгача.
Хотира шундай руҳий-маънавий қудратки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи буюк қадрият, илоҳий қудратдир. Хотирлаш – халқ манфаати учун курашган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кишиларни эслашдир. У оламдан ўтган аждодларни эслашгина эмас, асрлар мобайнида Ватан учун курашда ҳалок бўлганлар хотирасини ҳурматлаш ҳамдир.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормоқда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. 
Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга. 
Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларининг бирида шундай деган эдилар: “Тарихий хотира – бу аввало, ҳаёт мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворисийлик туйғусини англаш демакдир”.
Хотирани асраш, хотирани эҳтиёт қилиш – бу бизнинг ўзимиз ва авлодлар олдидаги ахлоқий бурчимиздир. Хотира – бизнинг бойлигимиздир.
Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги кунимизни қадрлашга ўргатади. Хотира бу – тарихдир. У кечаги  ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Шу боис, инсон ўз хотира бойликларини қадрлайди.
Бугун нишонлаётган байрамимиз шундай бир кунки, у шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадон учун бевосита дахлдор бўлган, уларнинг ҳаётида қандайдир чуқур из қолдирган тарихий санадир. Айни шу кунда мен эл-юртимиз билан бирга бўлиб, шу куннинг ҳам хурсандчилигини, ҳам изтиробини уруш қатнашчилари, муҳтарам фахрийларимиз билан баҳам кўриб, яна бир бор бутун халқимизни ана шу тарихий сана билан табриклашни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан.
Барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ш.Низомов,
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги мутахассиси.